Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 16/12/2021 270 млн. сўмлик «Mercedes» вақтинча сақловга олинди
270 млн. сўмлик «Mercedes» вақтинча сақловга олинди

Амалдаги тартибларга кўра, чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўз эҳтиёжлари учун, шунингдек юклар ва йўловчиларни халқаро ташиш мақсадларида вақтинча олиб кирилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Бунда хорижий автотранспорт воситасининг божхона ҳудудида туришининг умумий муддати жами тўқсон календарь кундан ошмаслиги кўрсатиб ўтилган. Агарда қайтариб олиб чиқиб кетиш муддати ўтиб кетган тақдирда, ҳар кун учун транспорт воситасининг ҳар бир от кучидан БҲМнинг 0,7 % миқдорида йиғимни тўлаш тартиби жорий қилинган. 

Бироқ ушбу қонун талабларига бўйсунмай автомашиналарни турли қинғир йўллар орқали юртимизга олиб кириш, қолаверса, қайтариб олиб чиқиб кетиш муддатига амал қилмаслик ҳолатлари учрамоқда. 

 Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан навбатдаги ана шундай ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.

 Унга кўра, хориж фуқароси жорий йилнинг май ойида  «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида» ги мажбуриятнома асосида ўзига тегишли бўлган «Mercedes» русумли транспорт воситасида кириб, транспорт воситасини хорижда расмийлаштирилган  ишончнома орқали таниши Ўзбекистон Республикаси фуқароси Абдуллаевга топширади. 

Транспорт воситасининг божхона ҳудудида туриши муддатидан 221 кун ўтган бўлсада, белгиланган тартибда чиқиб кетмаганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, мазкур транспорт воситасининг олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган кунлари учун жами 105 млн. сўм маблағлар ҳам тўланмаганлиги аниқланди.

Натижада, қиймати 270 млн. сўмлик мазкур транспорт воситаси вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг