Валюта курслари 05/02/2025
$1 – 12998.91
UZS – 0.11%
€1 – 13439.57
UZS – 1.16%
₽1 – 131.29
UZS – 1.12%
Қидириш
Туризм 28/01/2025 24 мингга яқин ўзбекистонлик Жанубий Кореяга сафар қилди

24 мингга яқин ўзбекистонлик Жанубий Кореяга сафар қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида Жанубий Кореяга сайёҳлик мақсадида 23,9 минг нафар Ўзбекистон фуқароси сафар қилган, деб хабар беради Статистика агентлиги.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 5,4 минг кишига ошган бўлиб, 29,1% ўсишни ташкил этди.

Агентлик маълумотларига кўра, сафар қилганлар орасида 16 205 киши саёҳат учун йўлга чиққан, 5 142 киши қариндошларини зиёрат қилган, 2 077 киши эса ўқиш учун йўналган.

Шунингдек, 427 киши хизмат сафарига чиққан, 58 нафар фуқаро эса тиббий ёрдам олиш мақсадида Жанубий Кореяга борган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг