Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 23 январдан 27 январгача 4Р6 «Тошкент – Чирчиқ – Чимён» автомобил йўлининг айрим қисмларида бир томонлама ҳаракат режими жорий этилади.
Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) матбуот хизмати маълумотларига кўра, чекловлар Бўстонлиқ тумани тоғ курортларига олиб борувчи йўлнинг 57-километридан 92-километригача бўлган қисмига тааллуқлидир.
Ушбу чора вақтинчалик бўлиб, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўлга тушадиган юқори юклама даврида тирбандликларни камайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.