Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил январь-декабрь ойлари давомида 229,3 минг Ўзбекистон фуқароси Туркияга сафар қилгани қайд этилди, деб хабар беради Статистика агентлиги.
2023 йилнинг шу даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 41,5 минг кишига ошди, бу эса 22,1% ўсишни ташкил қилади.
Агентлик маълумотларига кўра, 174 102 киши Туркияга туризм мақсадида борган. Шунингдек, 46 656 киши қариндошларини зиёрат қилиш учун сафар қилган.
Бундан ташқари, 4 116 фуқаро тиббий ёрдам олиш мақсадида, 2 711 киши ўқиш учун ва 1 671 киши хизмат сафари учун Туркияга йўл олган.