Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 22/09/2020 21 сентябрь куни юртимизда 674 нафар бемор коронавирусдан соғайди
21 сентябрь куни юртимизда 674 нафар бемор коронавирусдан соғайди

 

2020 йил 21 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 259 (+189) нафарни ташкил этмоқда.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 110 нафари Тошкент вилоятида, 79 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

 

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 396 нафар, Тошкент вилоятида 130 нафар, Наманган вилоятида 85 нафар, Жиззах вилоятида 30 нафар, Андижон вилоятида 18 нафар, Бухоро вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар бемор тузалди.

 

Шундай қилиб, юртимизда 48 606 (+674) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

 

Ҳозирда мамлакатимизда 3 215 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг