Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 02/02/2019 2034 - йилгача Ўзбекистондаги барча болаларнинг 75 фоизи ижтимоий нафақа олиш имкониятига эга бўлади
2034 - йилгача Ўзбекистондаги барча болаларнинг 75 фоизи ижтимоий нафақа олиш имкониятига эга бўлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2034 - йилгача мамлакатимиз болаларининг 75 фоизи ижтимоий нафақа олиш имкониятига эга бўлади. Бу маълумотлар “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва UNICEF ҳамкорлигида ташкил этилган “Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб вазифалари” мавзусидаги стратегик мулоқотда тақдим этилди.

Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг тахминан 9 фоизи ижтимоий ҳимояга қаратилган бўлиб, бу халқаро амалиётга мувофиқ яхши кўрсатгич ҳисобланади. Шу билан бирга, давлат бюджетининг тахминан 60 фоизи ижтимоий харажатларга сарфланади. Ушбу инвестициялар янада самарали бўлиши учун ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш зарур.

Саша ГРАУМАНН – UNICEF нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари:

-      UNICEF ташкилоти болалар жамғармаси хозирги кунда Ўзбекистон хукумати билан олиб бораётган хамкорлигини янада фаоллаштириш ниятида. Бугунги мавзу биз учун жуда мухимдир. Хаммамизга маълумки, болаларни ривожланиши, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласини ижтимоий ҳимоя тизимисиз тасаввур қилиш қийин. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида маълум бўлганидек, Ўзбекистонда болалар орасидаги кам таъминланганлик даражаси катта ёшдагиларга нисбатан юқоридир. Болали оилаларнинг фақатгина 17 фоизи нафақалар дастурига киритилган. Оилалардаги кам даромад эса болаларнинг келажакда муносиб иш топишга имкон берадиган билим ва кўникмаларни эгаллашларига ёрдам берадиган муҳитда ўсишларига тўсқинлик қилади. Шунинг учун, кучли ижтимоий ҳимоя тизими юртингизда давом этаётган ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисми бўлиши керак деб ўйлаймиз.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича турли тавсияларни кўриб чиқдилар. UNICEF мавжуд сиёсатни ислоҳ қилиш таклифини билдирди. Мазкур тавсияларнинг бажарилиши 2030 йилга бориб болалар нафақалари таъсирида умумий кам таъминланганлик даражасини 8 фоиздан 21 фоизгача пасайтириши, шунингдек 2034 - йилга бориб 18 ёшгача бўлган болаларни нафақалар билан қамраб олиш миқёсини қадамма-қадам камида 75 фоизга етказиш имконини бериши мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг