Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2027 йилги футбол бўйича Осиё Кубоги 7 январдан 5 февралгача Саудия Арабистонида ўтказилади. Турнир Эр-Риёд, Жидда ва Аль-Хубар шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган, деб хабар беради Осиё футбол конфедерацияси.
Эр-Риёдда ўйинлар қуйидаги беш стадионда ўтказилади:
Жиддада учрашувлар қуйидаги икки стадионда ўтказилади:
Аль-Хубарда эса янги, замонавий арена қурилиши якунига етказилади ва мусобақани қабул қилиш учун тайёр бўлади.
Турнирда 24 та жамоа иштирок этади. Ҳозирча 18 та терма жамоа, жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси, мусобақада иштирок этишни кафолатлаган.
Қолган ўринлар 2025 йилнинг март ойида бошланадиган саралашнинг якуний босқичида аниқланади. Жараён доирасида ҳар бири тўртта жамоадан иборат олти гуруҳ ташкил этилади. Ҳар бир гуруҳ ғолиби 2027 йилги Осиё Кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.