Валюта курслари 10/01/2025
$1 – 12940.44
UZS – -0.17%
€1 – 13336.42
UZS – -0.31%
₽1 – 126.85
UZS – 2.56%
Қидириш
Технологиялар 10/01/2025 2026 йилгача IT Park резидентлар сонини 3 мингтага етказиш режалаштирилмоқда

2026 йилгача IT Park резидентлар сонини 3 мингтага етказиш режалаштирилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил охирига қадар Ўзбекистонда IT Park резидентлари сонини 3 мингга етказиш режалаштирилмоқда.

Бу 2025 йил учун давлат дастури лойиҳасида кўрсатилган бўлиб, ҳужжат жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди.

Мазкур кўрсаткичдан камида 250 та компания экспортга йўналтирилган бўлиб, улардан 50 таси хорижий капитал иштирокидаги корхоналар бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг учинчи чораги охирига келиб IT Park'да 2,4 минг резидент рўйхатдан ўтган эди.

Прогнозларга кўра, йил охирига қадар IT Park резидентлари томонидан тақдим этиладиган дастурий маҳсулотлар ва хизматлар қиймати умумий 20 трлн сўмни ташкил қилади.

2025 йил декабрига қадар ҳукумат IT Park резидентларининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича ишлар олиб боради. Шу мақсадда мавжуд муаммоларни ҳал қилишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилади.

Ушбу чора-тадбирлар рақамли технологияларнинг экспортини ошириш ва уларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига қўшаётган ҳиссасини кучайтиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг