2025 йилнинг уч ойида ўзбек олмалари экспорти 2,7 баробарга ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг биринчи уч ойи мобайнида Ўзбекистон 2 848,1 тонна олма экспорт қилди. Бу эса $1,7 миллионни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 1 784,6 тоннага кўп, яъни 2,7 баробарга ўсган.
Энг кўп ўзбек олмалари Россияга — 1 902,7 тонна етказиб берилган.
Иккинчи ўринда Қозоғистон — 707,9 тонна, ундан кейин Туркманистон (148,6 тонна), Монголия (52,8 тонна) ва Қирғизистон (35 тонна) қайд этилган.