Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Иқтисод 15/03/2025 2025-йилнинг март ойида Тошкент шаҳридаги супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши

2025-йилнинг март ойида Тошкент шаҳридаги супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025-йилнинг март ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 6 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.

Шундай қилиб, картошканинг минимал нархи 19,8 фоиз, сариқ пиёзники 10,3 фоиз, қизил сабзиники 3,4 фоиз, тухумники 2,1 фоиз, бананники 0,9 фоиз, кунгабоқар ёғиники 0,6 фоиз пасайган.

7 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Айниқса, помидор нархида энг катта ўсиш қайд этилди. Бу мавсумий омил билан боғлиқ.

8 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Булар - буғдой уни, гуруч, макарон, оқбош карам, олма, товуқ гўшти (филе), сут ва шакар.

Таҳлил 2025-й. 6-февраль ва 13-март кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида амалга оширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг