Валюта курслари 06/02/2025
$1 – 12985.32
UZS – -0.1%
€1 – 13511.23
UZS – 0.53%
₽1 – 132.22
UZS – 0.71%
Қидириш
Иқтисод 06/02/2025 2024 йилда Тошкент жамоат транспорти учун 1,52 трлн сўм ажратилди

2024 йилда Тошкент жамоат транспорти учун 1,52 трлн сўм ажратилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилда «Тошшахартрансхизмат» АЖ ва «Тошкент метрополитени» ДУК давлат бюджети ҳисобидан 1,52 трлн сўм маблағ олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Ажратилган маблағнинг асосий қисми — 1,08 трлн сўм «Тошшахартрансхизмат» тасарруфига йўналтирилди.

Шунингдек, «Тошкент метрополитени» учун 417,79 млрд сўм бюджет маблағлари ажратилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг