Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Иқтисод 07/03/2023 2023 йилда тўқимачилик соҳасида экспорт салоҳияти 5 миллиард долларга етказилади
2023 йилда тўқимачилик соҳасида экспорт салоҳияти 5 миллиард долларга етказилади

«Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва ьткув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг эскпорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони билан экспорт ҳажмининг 5,0 млрд долларга етказиш, корхонларнинг қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш, бўш иш ўринларни тўлдириш вазифаси қўйилди ва бунда катта салоҳиятга эга бўлган гиламчилик ва уй тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга урғу берилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқорова маълум қилди.

Жумладан, Тараққиёт ва тикланиш жамғармаси томонидан 2023 йилда соҳани ривожлантириш учун 300 млн доллар имтиёзли маблағлар ажратилиб, уларнинг 200 млн доллари тўқимачлик маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдиришга, 100 млн доллари эса гиламчилик ва уй тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштиришга йўналтирилади.

I. Экспортни қўллаб қувватлаш

– экспорт қилишда ташиш харажатларининг 70 фоизини компенсациялаш тартиби кенгайтирилиб, эндиликда Европа давлатларига қўшимча равишда Туркия, Марокаш, Шимолий ва Жанубий Америка, Араб, Корея ва Япония давлатларига ҳамда тайёр маҳсулотлар билан биргаликда газлама ва трикотаж матоларга хам жорий қилинади.

Бунинг натижасида жорий йилда 210 дан ортиқ экспортчи корхоналар ушбу субсидиялардан фойдаланиб 100 млн. дан ортиқ долларлик экспорт амалга оширилиши имконияти яратилди.

– ташқи бозорларда тўқимачилик маҳсулотларини сотишга мўлжалланган йирик савдо омборларини ташкил этиш харажатлари Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.

Жорий йилда 10 та (Германия, Италия, Польша, Россия, Португалия, Франция, Туркия, Япония, Англия, Марокаш) давлатларида Ўзбекистон тўқимачилик Хабларни ташкил этиш орқали 200 млн долларлик экспорт амалга ошириш имкони яратилади.

II. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш

– гиламчилик, уй текстили ва тайёр махсулотлар ишлаб чиқаришга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 млн.долл. 3 йиллик имтиёзли давр билан 4-5 фоиздан 10 йил муддатга ажратилади

– 2024 йилда қўшимча 100 млн.долл ажратилади

Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида:

– ип калавани қайта ишлаш даражаси 60 фоизни ташкил этади;

– 85 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 119 фоизни ташкил этади.

– 50 та янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилади;

– уй текстил маҳсулотлари ҳажмлари 153 млн дона (30 фоиз), гилам маҳсулотлари 12,4 млн кв. м. (18 фоиз)га ортади. 2023-2024 йилларда қўшимча экспорт салохияти 850 млн долларни ташкил этади.

Бунда, тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари 1,24 баробарга ошиб, 2,8 млрд донага етказилади.

Экспортчи корхона учун субсидия ажратиш бўйича тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 556-сонли қарор билан тасдиқланган

Тартибга кўра, Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳар ойлик ундирилган йиғим қийматини аниқлайди ҳамда тайёр маҳсулотларни экспортини амалга оширган корхоналар рўйхатини шакллантиради. Жамланган йиғим ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20 санасигача корхоналарга Агентлик томонидан ўтказиб берилади.

Мисол (2023 йил март учун), корхона ой давомида корхона 1 млн доллар миқдорида тайёр маҳсулот экспорт қилган. Ой давомида жами тайёр маҳсулотлари экспорти 70 млн доллар бўлган (Агентлик божхона маълумотларидан аниқлайди). Агентликка бундан калава-ип экспортидан ундирилган йиғимнинг 70 фоизи ҳисобига 10 млрд сўм маблағ тушган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг