Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 24/01/2023 2022 йилнинг январ-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти
2022 йилнинг январ-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти

2022 йилнинг январ-декабрь ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 1 134,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1 730,6 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу эса 2021 йилнинг шу давридагига нисбатан 18,5 фоиз кўп демакдир.

Мева-сабзавотлар экспортида қиймат жиҳатидан узум (майизни қўшган ҳолда 24,7 фоиз), мош (8,2 фоиз), шафтоли (6,0 фоиз), помидор (5,1 фоиз), хурмо (4,6 фоиз), пиёз (3,7 фоиз), карам (3,5 фоиз), қовун ва тарвуз (3,3 фоиз) энг катта улушга эга.

2022 йилнинг январ-декабрь ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотларнинг улуши 5,9 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий импорт қилувчилари Россия (42,5 фоиз), Қозоғистон (18,9 фоиз), Хитой (9,1 фоиз), Покистон (8,8 фоиз), Қирғизистон (3,7 фоиз), Афғонистон (2,7 фоиз) Туркия (2,2 фоиз), Беларус (1,7 фоиз), Озарбайжон (1,2 фоиз), Эрон (1,2 фоиз) эканлиги маълум бўлди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг