Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 01/06/2023 2022-йилда қуёш электр станциялари атмосферага 164 минг тонна зарарли газлар чиқарилишининг олди олди
2022-йилда қуёш электр станциялари атмосферага 164 минг тонна зарарли газлар чиқарилишининг олди олди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда "яшил" энергетиканинг бугунги ҳолати ва ривожланиш йўналишларини ўрганди.

2022-йилда Ўзбекистонда қуввати 200 МВтга тенг бўлган қуёш электр станциялари ёрдамида 411 млн. кВт⋅с электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу эса 124 млн. м3 табиий газни тежаш, атмосферага 164 минг тонна зарарли газлар чиқарилишининг олди олиш имконини берди.

2022-йилда қуввати 2072 МВтга тенг бўлган гидроэлектр станциялари воситасида 6,48 млрд. кВт⋅с электр энергияси ишлаб чиқарилди. Натижада 1,94 млрд. м3 табиий газ тежалди ва атмосферага 2,71 млн. тонна зарарли газлар чиқарилишининг олди олинди.

 «Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”да "яшил" энергияни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Стратегияга кўра, 2026-йилга бориб, қуёш ва шамол электр станциялари қувватини 8000 МВтгача, гидроэлектр станциялари қувватини 2 920 МВтгача ошириш режалаштирилган.

Бунинг натижасида қайта тикланадиган энергия улуши 25 фоизга етади, 3 млрд. м3 табиий газ тежалади ва 1 млн. хонадон 1 йил давомида газ билан таъминланади. 

2023-2030 йилларда Ўзбекистонда 11 та йирик, 9 та ўртача ва 8 та кичик ва микро гидроэлектр станцияларни қурилиши режалаштирилган.

Янги ГEСларни ишга тушириш туфайли йилига 5,8 миллиард кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилади ва 1,74 миллиард м3 табиий газ тежалади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг