Июль ойида ўтказилган сўровларга кўра, келгуси 12 ой учун нархлар ўсиши бўйича аҳолининг инфляцион кутилмалари1 июнь ойига нисбатан пасайиб, 15,5 фоизни, инфляцион кутилмаларнинг медиана қиймати2 эса 1,1 фоиз бандга қисқариб, 13 фоизни ташкил этди.
Кутилмалар март ойига нисбатан сезиларли камайган бўлсада, айни пайтда жорий йил бошига нисбатан юқорироқ даражада шаклланди.
Инфляцион кутилмаларнинг пасайиши асосий турдаги истеъмол нархлари ўсиши ўзининг юқори нуқтасидан ўтгани, июль ойида мавсумий мева-сабзавотлар нархининг арзонлашгани, энергия нархлари либерилизациясининг кейинроқ муддатга қолдирилиши
1. Инфляцион кутилмалар – келгуси даврда нархларнинг умумий ўзгариши бўйича иқтисодиёт субъектларининг кутилмалари бўлиб, респондентлар томонидан танланган жавобларнинг ўртача тортилган қиймати кўринишида ҳисобланади.
2. Инфляцион кутилмаларнинг медиана қиймати – келгуси давр учун инфляцион кутилмалар бўйича жавоблар вариацион қаторини тенг иккига бўлувчи қиймат.
Респондентлар келгусида нархларга оширувчи таъсир кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар сифатида импорт товарлари ва асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашиши (55 фоиз), нархларининг сунъий оширилиши (43 фоиз) ҳамда ёқилғи ва энергоресурслар нархлари ошиши мумкинлиги (36 фоиз)ни кўрсатганлар.
Шунингдек, ушбу ойда коммунал хизматлар ошиши бўйича аҳоли кутилмаларининг ҳам пасайганини қайд этиз жоиз.
Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари
Жорий йилнинг июль ойида ўтказилган сўровларга кўра, бизнес соҳаси вакилларининг келгуси 12 ой учун нархлар ўсиши бўйича инфляцион кутилмалари кетма-кет 2 ой пасайиб, 15,2 фоизни ташкил этган бўлса, медиана қиймати 13,4 фоизга тенг бўлди.
Июль ойида келгуси 12 ойда инфляция даражасини 9-12 фоиз атрофида бўлишини кутаётган тадбиркорлар улуши кўпайган.
Тадбиркорларнинг фикрича, кейинги 12 ойда нархлар ошишига валюта курсининг ўзгариши (34 фоиз), ёқилғи ва энегоресурслар нархининг қимматлашиши (31 фоиз) ҳамда импорт қилинадиган хомашё ва бутловчи қисмлар нархининг ошиши (28 фоиз) каби омиллар бевосита таъсир кўрсатиши мумкин .
Транспорт хизмати харажатларининг ошиши, импорт қилишдаги тариф ва нотариф чекловларнинг мавжудлиги ва хориждан хомашё етказиб беришда узилишлар бўлишини кутаётган тадбиркорларнинг улуши ўтган ойга нисбатан ошган.
Бунда бизнес вакилларининг юқоридаги омиллар бўйича хавотирларининг кучайиши ўтган ойда бензин ва дизел нархлари қимматлашгани билан изоҳланмоқда.
Шунингдек, коммунал хизматлар қимматлашиши ҳамда иш ҳақи ва нафақаларнинг ошишининг келгуси даврда нархларга таъсирини кутаётганлар ҳиссаси ўтган ойга нисбатан қисқарган.