Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 20/04/2021 2021 йилнинг биринчи чоракда 234,5 млрд. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилган.
2021 йилнинг биринчи чоракда 234,5 млрд. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги «2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-4936-сонли қарорига асосан 2021 йилда автомобиль йўллари, кўприклар ва йўл ўтказгичларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш, шунингдек, объектларни жиҳозлаш ва техникалар харид қилиш учун 2 200,0 млрд. сўм марказлашган маблағлар ажратилган.

Инвестиция дастури доирасида жорий йилда 84 та объектда (75 та ўтувчи ва 9 та янги бошланадиган) 800,1 км узунликдаги автомобиль йўлларида 1 216,6 млрд. сўмлик марказлашган маблағлар ҳисобига умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилади.

Шундан, 95,8 км автомобиль йўллари ҳамда 1815 пог.метр узунликдаги кўприклар ва йўл ўтказгичлар фойдаланишга топширилиши белгиланган.

Бугунги кунда объектлар бўйича шартномалар тузилиб, қурилиш-монтаж ишлари жадал олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг январь-март ойларида 234,5 млрд. сўмлик (режага нисбатан 101,7 %) қурилиш-монтаж ишлари бажарилган.

2021 йил якуни билан дастурга асосан ажратилган 1 216,6 млрд.сўм маблағлар тўлиқ ўзлаштирилиб, 95,8 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилади.

Тўла таъмирлаш дастури доирасида жорий йилда 95 та объектда (71 та ўтувчи ва 24 та янги бошланадиган) 488,2 км узунликдаги автомобиль йўлларида 353,0 млрд. сўмлик умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тўла таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шундан, 100,0 км автомобиль йўллари фойдаланишга топширилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда объектларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг