Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 20/04/2021 2021 йил 1 январь ҳолатига 78 005 км автомобиль йўли, жумладан, 74 219 км ички хўжалик йўллари ва кўчалар таъмирталаб аҳволда.
2021 йил 1 январь ҳолатига 78 005 км автомобиль йўли, жумладан, 74 219 км ички хўжалик йўллари ва кўчалар таъмирталаб аҳволда.

Бугунги кунда Республика бўйича автомобиль йўлларининг узунлиги 209,5 минг км бўлиб, шундан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари 42 869 кмни, ички хўжалик йўллари, шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктлари кўчалари 141 883 кмни, идоравий ва инспекторлик йўллари 24 745 кмни, кўприклар сони 14 804 тани ташкил этади.

2021 йил 1 январь ҳолатига 78 005 км автомобиль йўли, жумладан, 74 219 км ички хўжалик йўллари ва кўчалар таъмирталаб аҳволда.

Ислоҳотларни амалга оширишнинг маҳаллабай тизимини жорий қилиниши муносабати билан 2021 йилда йўлларни таъмирлаш дастурлари ушбу принципда шакллантирилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ–5048-сон билан тасдиқланган «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ушбу тадбирларнинг асосини ташкил этди.

Ушбу қарорга мувофиқ қишлоқлар ва маҳаллаларда аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ва бошланган ишларни давом эттириш мақсадида Республикадаги мавжуд 9 168 та маҳалла фуқаролик йиғинларидаги ички йўллар маҳаллама-маҳалла пиёда юриб чиқилиб, ҳақиқий ҳолат ўрганилиб, ажратилган маблағлар ҳисобидан жорий йилда 7 794 та маҳалла ва қишлоқларларнинг 10,1 минг км узунликдаги ички йўлларини қуриш-таъмирлаш учун республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини дастури ҳисобидан 3 674,3 млрд.сўм маблағ ажратилди.

Бугунги кунда ҳудудлардаги ички хўжалик йўлларида қурилиш-таъмирлаш ишларини бошлаш учун объектларнинг манзилли дастурлари шакллантирилиб, тегишли идоралар билан келишилмоқда.

Шундан:

Қорақалпоғистон Республикасида жами 521,7 км йўлларини қуриш-таъмирлаш учун 251,9 млрд.сўм, жумладан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 174,9 км ички йўллар тўлиқ таъмирланади.

Андижон вилоятида жами 827,0 км йўлларини қуриш-таъмирлаш учун 208,9 млрд.сўм, жумладан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 259 км ички йўллар тўлиқ таъмирланади.

Бухоро вилоятида жами 655,7 км йўлларини қуриш-таъмирлаш учун 194,3 млрд.сўм, жумладан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 176,8 км ички йўллар тўлиқ таъмирланади.

Жиззах вилоятида жами 520,7 км йўлларини қуриш-таъмирлаш учун 143,8 млрд.сўм, жумладан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 128,4 км ички йўллар тўлиқ таъмирланади.

Қашқадарё вилоятида жами 965,1 км йўлларини қуриш-таъмирлаш учун 329,5 млрд.сўм, жумладан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 515,4 км ички йўллар тўлиқ таъмирланади.

Навоий вилоятида жами 405,9 км йўлларини қуриш-таъмирлаш учун 191,1 млрд.сўм, жумладан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 95,7 км ички йўллар тўлиқ таъмирланади.

Наманган вилоятида жами 954,2 км йўлларини қуриш-таъмирлаш учун 367,6 млрд.сўм, жумладан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 205,9 км ички йўллар тўлиқ таъмирланади.

Самарқанд вилоятида жами 1 039,9 км йўлларини қуриш-таъмирлаш учун 449,6 млрд.сўм, жумладан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 385,2 км ички йўллар тўлиқ таъмирланади.

Сурхондарё вилоятида жами 998,4 км йўлларини қуриш-таъмирлаш учун 304,8 млрд.сўм, жумладан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 403,8 км ички йўллар тўлиқ таъмирланади.

Сирдарё вилоятида жами 152,5 км йўлларини қуриш-таъмирлаш учун 77,98 млрд.сўм, жумладан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 26,5 км ички йўллар тўлиқ таъмирланади.

Тошкент вилоятида жами 344,3 км йўлларини қуриш-таъмирлаш учун 398,7 млрд.сўм, жумладан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 19,1 км ички йўллар тўлиқ таъмирланади.

Фарғона вилоятида жами 1 663,4 км йўлларини қуриш-таъмирлаш учун 374,6 млрд.сўм, жумладан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 167,6 км ички йўллар тўлиқ таъмирланади.

Хоразм вилоятида жами 521,2 км йўлларини қуриш-таъмирлаш учун 195,8 млрд.сўм, жумладан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 290,9 км ички йўллар тўлиқ таъмирланади.

Тошкент шаҳрида жами 544,5 км йўлларини қуриш-таъмирлаш учун 185,8 млрд.сўм, жумладан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 86,8 км ички йўллар тўлиқ таъмирланади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг