Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 31/10/2016 2020-йилгача Ўзбекистонда электрлаштирилган темир йўллари улуши 51 фоизга етади
2020-йилгача Ўзбекистонда электрлаштирилган темир йўллари улуши 51 фоизга етади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2019-йилнинг охиригача Ўзбекистон электрлаштирилган темир йўллари улушини 51 фоизга етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг хабарига кўра, 2015-2019-йиллар давомида Ўзбекистонда йўл-транспорт бўйича инфратузилмани ривожлантириш дастурига мувофиқ 150 та инвестицион лойиҳага 9,8 млрд. АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланиши режалаштирилган.

Дастур доирасида 2020-йилгача Ўзбекистонда электрлаштирилган темир йўллари улушини 34 фоиздан 51 фоизгача етказиш режалаштирилган, дея қайд этади Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг