Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 10/04/2018 2020 йилга қадар Ўзбекистон тўртта “Boeing 787 Dreamliner” самолётини сотиб олади
2020 йилга қадар Ўзбекистон тўртта “Boeing 787 Dreamliner” самолётини сотиб олади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Американинг “Boeing” компанияси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясига 2020 йилга қадар тўртта “Boeing 787 Dreamliner” самолётини етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Жаҳон» АА хабар беради.

Ўзбекистон пойтахти ҳокимиятининг нуфузли делегацияси Тошкент ва Сиэтл ўртасидаги ўзаро шаҳарлараро муносабатларнинг 45 йиллиги ҳамда баҳор байрами бўлган Наврўзга бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун АҚШга ташриф буюрди.

“Boeing” компаниясида бўлиб ўтган музокараларда унинг вакиллари 2020 йилгача “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясида фаолият юритаётган иккита “Boeing 787 Dreamliner” самолётларига қўшимчатарзда яна тўртта самолёт етказиб беришни режалаштирмоқда.

Ҳозирда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 2016 йилнинг август ва ноябрь ойларида сотиб олинган иккита “Boeing 787-8 Dreamliner” самолётларидан фойдаланмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг