Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 16/09/2020 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсишининг пасайиши ва 2021 йилда тикланиши кутилмоқда
2020 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсишининг пасайиши ва 2021 йилда тикланиши кутилмоқда

 

Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) янги ҳисоботида айтилишича, бу йил COVID-19 пандемияси, талабнинг сустлиги, саноат ишлаб чиқаришининг пасайиши ва хизмат кўрсатиш соҳасининг қисқариши натижасида Ўзбекистон иқтисодий ўсишининг секинлашиши кутилмоқда.

 

ОТБ Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсишини 2020 йил июнь ойида прогноз қилинган 1,5% дан 0,5% ўсишга пасайтирди. Шу билан бирга, жорий йилги прогнозга мувофиқ, ЯИМ 2021 йилда 6,5% гача кескин ўсиши кутилмоқда.

 

Банкнинг инфляция прогнозлари ўзгаришсиз қолмоқда - 2020 йилда 13%, 2021 йилда - 10%. Пандемия билан боғлиқ бўлган узилишлар озиқ-овқат нархларининг 2020 йил 7 ойидаги инфляциясини кучайтирди, бошқа товар ва хизматлар инфляцияси эса шу даврда пасайиб кетди. Aйни пайтда, ўтган йилга нисбатан, ўзбек сўмининг AҚШ долларига нисбатан қадрсизланиши 2019 йилнинг биринчи ярмидаги 2,5% дан бу йил 6,7% гача кўтарилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг