Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 12/04/2021 2020 йил Статистик салоҳият индексида Ўзбекистон 66 поғона кўтарилди
2020 йил Статистик салоҳият индексида Ўзбекистон 66 поғона кўтарилди

Data for Better Lives да қайд этилишича,  Жаҳон Банкининг Статистик салоҳият индексида Ўзбекистон 154 мамлакат орасида 67 ўринни эгаллади. 2016 йилдан буён мамлакат ушбу кўрсаткич бўйича 66 поғонага кўтарилди. 24 март куни чоп этилган ҳисоботда камбағал одамлар ҳаётини яхшилаш ва ривожланиш мақсадлари сари олға силжишга эътибор қаратилган.

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовсканинг таъкидлашича, ушбу ажойиб ютуққа кўп жиҳатдан Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда ташкил этилган веб-портал шарофати билан эришилди.

«Ўзбекистоннинг БРМ га эришиш бўйича юқори мақсадли кун тартибини тўлиқ амалга ошириш учун қарор қабул қилувчиларга аниқ, ўз вақтида, етарлича дегагрегация қилинган, долзарб, олиш осон ва фойдаланишда қулай бўлган ахборот ва статистик маълумотлар керак», деди у. «Ушбу веб-сайт ҳукумат раҳбарлари ва журналистлар ва ўз мамлакатлари қандай ривожланаётганини билишлари зарур бўлган кенг жамоатчилик учун янгиланган маълумотларни тақдим этади».

Жаҳон Банки рейтингида мамлакатнинг Статистик салоҳияти кўрсаткичи унинг аҳолиси ва иқтисодиёти тўғрисида юқори сифатли маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва тарқатиш қобилиятини англатади. Ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичларни мониторинг қилиш, сиёсий вакиллик ва давлат ресурсларини тақсимлаш, хусусий сектор инвестицияларни йўналтириш ва дастурларни ишлаб чиқиш ва сиёсатни шакллантириш тўғрисида халқаро донорлар ҳамжамиятини хабардор қилиш учун бундай сифатли статистика маълумотлари зарур.

2019 йил 2 мартда ишга туширилган миллий БРМ веб-портали ушбу статистикани ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этади. Ўзбекистоннинг БРМ га эришиш йўлидаги тараққиёти тўғрисидаги статистика бирламчи маълумотлар сифатида ҳам, изоҳланган шаклда ҳам тақдим этилади. Ушбу маълумотлар қўшимча равишда миллий янгиликлар, БРМ га эришишга оид ҳисоботлар ва қонунчилик, шунингдек, БРМ лар ва 2030 йилгача кун тартиби тўғрисидаги глобал нашрлар билан тўлдирилди.

Димовсканинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда Ўзбекистон ҳукумати миллий веб-сайтда 100 дан ортиқ БРМ кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни тўплайди ва чоп этади. «Хавфсизроқ, инклюзивроқ (кенгроқ қамровли), барқарор ва устувор ривожланиш йўлидаги олдинга силжишни тезлаштиришда БМТТД миллий ҳамкасбларимиз ва шерикларимиз билан ҳамкорликни давом эттиришга интилади», деди у.

Бундан ташқари, БРМ га эришиш борасида хабардорликни ошириш учун бошқа статистик маҳсулотларни тайёрлашда БМТ Тараққиёт дастури Қўмитага ёрдам бермоқда. БРМ кўрсаткичлари бўйича маълумотлар тақдим этилган ва Ўзбекистонда пандемиядан кейин БРМ га эришиш йўлидаги тараққиётни мониторинг қилиш учун кенг қамровли восита бўлиб хизмат қилувчи БРМ лар бўйича мунтазам статистик тўпламни нашр этишда ёрдам кўрсатди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг