Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Президент қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси институти жорий этилади. Кадастр муҳандиси шартнома асосида кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказади, уларнинг режаларини тузади, техник режаларини расмийлаштиради.
2019 йил 1 майгача қуйидагиларга имконият берувчи ягона тизим яратилади:
коммунал хизматларни кўрсатувчи корхоналарнинг ахборот тизимларини интеграциялаш;
техник шартларни олиш, объектларни муҳандис-техник таъминот тармоқларига улаш бўйича шартномаларни тузиш учун ариза бериш;
дебитор ва кредитор қарздорлик тўғрисидаги ҳисобни актуал ҳолатда юритиш;
ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичларини онлайн тартибда қайта ишлаш;
кўчмас мулкнинг кадастр рақами асосида истеъмолчининг унификация қилинган шахсий ҳисобварақасини жорий этиш;
истеъмолчиларга коммунал хизматлар тўғрисидаги маълумотларни ягона шахсий кабинетдан олиш имкониятини тақдим қилиш;
истеъмолчиларга кўрсатилган коммунал хизматлар учун ҳисобланган тўловларнинг ягона ҳисоб-китобини юбориш;
давлат органларига ягона тизимда дебитор ва кредитор қарздорлиги тўғрисидаги ахборотни тақдим қилиш.
2019 йил 1 августгача Тошкент шаҳри бўйича, 2019 йил 1 декабргача бутун республика бўйича мулкдорларнинг идентификация маълумотлари Реестрга киритилади.
2019 йил 1 декабргача риэлторлик хизматларини кўрсатувчи ягона ахборот тизими ишлаб чиқилади.
Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.