Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 18/02/2019 2019 йилнинг январ ойида корхоналар томонидан 22,1 трлн.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди
2019 йилнинг январ ойида корхоналар томонидан 22,1 трлн.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Дастлабки маълумотлар бўйича, 2019 йилнинг январ ойида республика корхоналари томонидан 22,1 трлн.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан саноат ишлаб чиқариш индекси 106,9 % ни ташкил этди. Жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсишининг асосий омили бўлиб, тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш – 5,3 % га, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноат - 7,5 % га, , электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш - 4,2 % га ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилиш – 13,5 % га ўсиши ҳисобланади.

Тоғ- кон саноати ва очиқ конларни ишлаш. Тоғ- кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 2019 йилнинг январ ойида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 4,1 трлн.сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 18,7 % ни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан табиий газ қазиб олиш 2,9 % га ошди. шу билан бирга, кўмир қазиб олиш 33,0 % га, нефт - 5,0 % га, газ конденсати - 0,3 % га, молозлар 30,5 % га ва шағал - 16,4 % га пасайган.

Ишлаб чиқарадиган саноат (қайта ишлаш саноати). 2019 йилнинг январ ойида ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 15,8 трлн.сўмни ёки жами саноат маҳсулотларининг 71,2% ини ташкил этди. Ишлаб чиқарадиган саноат таркибида юқори технологияли тармоғининг улуши 1,2 % ни (2018 йил январ ойида - 1,5 %), ўрта-юқори технологияли - 27,8 % (27,3 %), ўрта-қуйи технологияли - 33,8 % (31,2 %) ва қуйи технологияли - 37,1 % (40,0 %) ташкил этди.

Ишлаб чиқарадиган саноат таркибида машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва ўрнатиш, автотранспорт воситалари, трейлерлар, ярим прицеплар ва бошқа тайёр буюмларни ишлаб чиқариш соҳаси - 15,9 % (2018 йилнинг январ ойига нисбатан ўсиш 22,3 %), металлургия саноатининг улуши - 13,8 % (4,4 %), озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш - 10,7 % (20,6 %), кимё маҳсулотлари, резина ва пластмасса буюмларини ишлаб чиқариш - 7,7 % (1,6 %), тўқимачилик, кийим, тери маҳсулотларини ишлаб чиқариш - 13,7 % (0,7 % га камайган)ни ташкил этди. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш саноатида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда юк автомобиллари - 2,1м., енгил автомобиллар - 38,8 %, автомобил двигателлари - 78,1%, автобуслар - 1,9 м., дизел ёқилғиси - 14,2 %, поршенли двигателларни ишга тушириш учун қўрғошинли аккумуляторлар - 3,0 %, юргузувчи ғилдираклар, уларнинг қисмлари ва жиҳозлари - 74,4%, радиаторлар, шовқин сўндиргичлар ва чиқариш қувурлари, уловчи механизмлар, рил чамбараклари, рул колонкалари ва рул механизмларининг картерлари ва уларнинг қисмлари - 22,3% га ошди. Технологик жиҳозларни капитал таъмирлаш ишлари кимё корхоналари ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш ҳажмини ошириш имконини бериб, калий хлорид (2018 йил январ ойига нисбатан 113,6 %), карбамид (124,2 %), аммоний сулфат (164,4 %), аммоний нитрат (129,1 %), акрил ва винилмполимерлари асосидаги бўёқ ва лаклар (159,8 %), гербицидлар (161,7 %), каустик сода (176,0 %), бошқа азотли ўғитлар ва уларнинг аралашмалари (4,1 м.), азот, фосфор ва калийли минерал ўғитлар (1,8 м.) ни ташкил этди.

Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондитциялаш. Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондитциялаш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 2,0 трлн.сўмни (жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 9,2 % ни) ташкил этди. 2019 йилнинг январ ойида саноатнинг мазкур тармоғида электр энергияни ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш ҳажмининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 % га ва газсимон ёнилғини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш ҳажми – 0,6 % га ошганлиги кузатилди.

Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилиш. Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилиш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 197,6 млрд.сўмни (жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 0,9 % ни) ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан таркибида алюминий бўлган иккиламчи хом ашёни – 2,5 мартага, таркибида мис бўлган иккиламчи хом ашёни – 1,8 мартага, сувга ишлов бериш ва сув қувурлари бўйича тақсимлаш хизматлари – 48,9 % га, оқава сувларни йўқотиш, транспортировка қилиш ва ишлов бериш бўйича хизматларнинг – 59,4 % га, хавфли бўлмаган чиқиндиларни йиғиш хизматлари – 40,7 % га ошганлиги кузатилди.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш. Тайёр маҳсулотлар турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб - қувватлаш бўйича амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар натижасида истеъмол товарлар ишлаб чиқариш ҳажми 6,1 трлн.сўмни ташкил этди ва 2018 йилнинг январ ойига нисбатан 18,4 % га ўсишни таъминлади, жами саноатдаги улуши эса 27,6 % ни ташкил этди.

2018 йилнинг январ ойига нисбатан истеъмол товарлари таркибида ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш улушининг 68,0 % дан 2019 йилнинг январ ойида 68,3 % га ошиши кузатилмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш таркибида шароб ва ароқ маҳсулотлари ва пиво 7,7% ни (2018 йил январ ойида 9,0 %) ташкил этди.

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши ҳисобот даврида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан 7,8 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ҳисобот даврида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг умумий ишлаб чиқаришдаги улуши 35,1 % ни ташкил этди.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг умумий ҳажмида тоғ - кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналарининг улуши - 23,2 %, ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари улуши - 76,7 % ни ташкил этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг