Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Маданият 08/04/2019 2019 йилнинг биринчи чорагида 14 та филмдан 358 млн. сўмдан ортиқ тушум олинди
2019 yilning birinchi choragida 14 ta filmdan 358 mln. so'mdan ortiq tushum olindi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Миллий кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ўтган йили давлат бюджетидан жами 33,6 миллиард сўм маблағ ажратилган. Бу эса 2017 йилга нисбатан 2,7 баробар кўпдир. Жорий 2019 йилда ушбу нисбат янада ортиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахтимизда ўтказилган матбуот анжуманида журналистларга маълум қилинди.

Пресс анжуманда "Республика кинопракат маркази" ДУК директори Маъруф Мухторовнинг келтирганидек, 2019 йилнинг биринчи чорагида 14 та фильмнинг 19 минг 210 та сеанси ўтказилиб, умумий тушум 358 миллион 811 минг 500 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, кўрилаётган даврда 19 та бадиий фильм, 40 та ҳужжатли фильм, 8 та мультфильм ва 2 та қисқа метражли картина тайёрланди. Хусусан, “Исломхўжа”, “Сарвқомат дилбарим”, “Ҳаёт”, “Берлин–Оққўрғон”, “Тинчлик ортида”, “Парвоз”, “Иссиқ нон”, “Опа” ва “Элпарвар” номли давлат фильмлари ҳамда қатор хусусий киностудиялар фильмлари шулар жумласидандир. Қолаверса, “Зумраша” болалар юмористик киножурналининг 11 та тўплами чоп этилди.

Шунингдек, соҳа мутахассислари республика миқёсида қурилаётган янги киносаройлар хақида ҳам маълумот беришди. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ тасдиқланган “2018-2019 йилларда замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш дастури”га асосан барча вилоятларда "Ўзмиллийбанк"нинг кредит маблағлари ҳисобига 25 та бир қаватли, 12 та икки қаватли ва 12 та очиқ, жами 49 та замонавий кинотеатр тадбиркорлар томонидан қурилмоқда. Шулардан, ҳозирги кунда 2 таси қуриб битказилган бўлиб, қолганлари 2019 йилнинг якунига қадар топширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, анжумани давомида болалар учун махсус лойиҳаларни амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам таҳлили қилинди. “Ўзбеккино” миллий агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев бу йўналишда ўтган йили ”Автосаргузаштлар” мултисериали тасвирга олинганлигини келтириб, келгусида 50 та мана шундай маҳсулотлар тайёрланиши режалаштирилаётганини қайд этди.

Манба: “Ўзбеккино” миллий агентлиги.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг