Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Олий таълим тизимида хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларнинг инновацион инвестицияларини жалб этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, cўнгги икки йил ичида республикада 9 та хорижий ОТМ ташкил этилди:
Россия – 3 та;
Корея Республикаси – 2 та;
Ҳиндистон – 2 та;
АҚШ – 1 та;
Латвия – 1 та.
2018/2019 ўқув йилида 16 та ОТМда 10 та хорижий давлатларнинг етакчи ОТМлари билан ҳамкорликда 33 та таълим йўналишлари ва 14 та мутахассисликлар бўйича қўшма таълим дастури асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
2019 йилнинг биринчи чорагида хорижий ОТМнинг 238 нафар малакали профессор-ўқитувчилари 38 та ОТМда дарс беришга жалб қилинди.
Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.