Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ҳар ойда Ўзбекистонликлар ОК хизмати орқали 1 миллиондан ортиқ қўнғироқларни амалга оширадилар, ижтимоий тармоқдаги видеолар эса 20 миллиондан ортиқ томоша қилинади. Энг юқори ўсиш суръати 2018 йилнинг иккинчи ярмида қайд этилди – фаол фойдаланувчилар сони 2 миллиондан ошди. Тадқиқодлар Ўзбекистонда жойлашган фойдаланувчилар асосида олиб борилган.
Ҳар ой Ўзбекистонда ОКга 2 миллиондан кўп фойдаланувчилар киради, бунда 2018 йилнинг иккинчи ярмидаги фойдаланувчилар сонининг ўсиш суръати сўнги бир неча йиллар ичидаги энг юқори ўсиш деб қайд этилди. Ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг асосий қисмини эркаклар ташкил қилади: эркак фойдаланувчилар улуши 77 фоизни ташкил этди. Давранинг асосий қисмини 18-25 ва 26-35 ёшдаги кишилар ташкил этади.
МДҲ давлатлари ўртасида ўзаро хабарлашувларда Ўзбекистонликлар барчалардан кўра фаолроқ бўлиб чиқдилар: кунлик аудиториянинг 32 фоизи ушбу хизматдан фойдаланади. Солиштириш учун жаҳон бўйича ўртача кўрсаткич – ОК даврасининг 25 фоизини ташкил этади.
Ўзбекистонликлар кўпроқ ОКнинг мобил иловасидан фойдаланадилар (1 миллион фойдаланувчи). 2018 йилда Одноклассники овозли ва видеоқўнғироқларни, шу жумладан оммавий гуруҳли қўнғироқларни қайта ишга туширди. Сунъий интеллект негизидаги хусусий мослашувчан технология ёрдамида оммавий конференцияга алоқанинг юқори сифатини сақлаган ҳолда 100 тагача фойдаланувчиларни улаш имконини беради. Ўзбекистон ҳудудида овоз ва видеоқўнғироқлар сони ойига 1,1 миллионга етди.