Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 15/02/2018 2018 йил ўрик меваси ҳосили учун тўлов тўрт баробар оширилади
2018 йил ўрик меваси ҳосили учун тўлов тўрт баробар оширилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Эндиликда “Ўзагроэкспорт” АЖ компанияси ўрик пишиб етилишига бир неча ой бўлишига қарамай дехконларга бўнак пулини тўлаган ҳолда ўрикни харид қилиб олади. Асосий мақсад далаларда жавлон уриб мехнат қилаётган забардаст дехқонларимиз даромадини ошириш. Қўлида пули бор дехқон янги мавсум ҳосилидан кўпроқ фойда олиш учун фойдаланмаётган ерларга инвестиция киритади, маҳсулот тури ва хажмини оширишга интилади. Бундан эса биринчи навбатда ички бозорда ҳилма-ҳиллик юзага келади ва экспорт хажми янада ортади.

2018 йил 13-февраль куни, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини оширишдаги навбатдаги долзарб масалалар тўғрисида кенгайтирилган давра сухбати ташкил этилди.

Тадбирда холдинг компанияси, “Ўзагроэкспорт” АЖ, банк, тегишли бошқарма ва бўлинмалар, шунингдек қатор фермер дехқон ва таморқа хўжаликлари ва логистика марказларининг раҳбарлари ҳамда маъсул ходимлари иштирок этдилар.

Таъкидланди-ки, Ўзбекистон, статистик маълумотларга кўра, ўрик экспорти бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туради. Холдинг компанияси томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар асносида, мазкур мавқе янада ижобий кўриниш ҳосил қилиши кутилмоқда.

Жумладан, мевали боғлардан олинадиган ўрик мевалари экспортини, истиқболли ташқи бозорларга олиб чиқиш масалаларини тизимли ташкил этиш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш баробарида, авваламбор, ҳалқимиз учун қўшимча даромад манбаи ҳамда уларнинг турмуш фаровонлигини янада юксалтиришнинг муҳим омилларидан ҳисобланишига алоҳида урғу берилди.

Бу борада, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” таркибидаги “Ўзагроэкспорт” АЖ деҳқон, фермер ва томорқа хўжаликларининг мева боғларида етиштирилган янги мавсум ўрик маҳсулотини, Фъючерс (олдиндан пул ўтказиш) - шартномалари асосида ҳарид қилиш ҳамда “UZagro” бренди остида экспортга йўналтириш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Масъуллар ва маҳсулот етиштирувчилар ўртасида савол-жавоблар ҳамда қатор таклифлар юзасидан қизғин баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

Давра суҳбати якунида, 2018 йил ўрик меваси ҳосили учун, аниқроғи, 1 кг. 40+ калибрли ўрик учун тўрт баробар оширилган ҳолда - 8000 минг сўм нарҳ белгилаш, мақсадга мувофиқ деб топилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг