Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 11/05/2017 2017 йилнинг I чорагида “Beeline”нинг Ўзбекистондаги даромади 7 фоизга пасайиб кетди
2017 йилнинг I чорагида “Beeline”нинг Ўзбекистондаги даромади 7 фоизга пасайиб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг I чораги якунларига кўра “Beeline”нинг Ўзбекистондаги даромади 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоизга, 153 млн. АҚШ долларигача пасайиб кетди. Бу ҳақда “VEON” компанияси хабар беради.

Мобил алоқалар сегментидаги даромад 2017 йилнинг I чораги якунларига кўра 152 млн. АҚШ долларини ташкил этди. 2016 йилнинг шу давридага даромад 164 млн. АҚШ долларидан иборат эди (-7%).

Маълумотларни узатишдан тушган даромад ҳисобот даврида 40 млн. АҚШ долларини ташкил этди, бу эса 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга кўпдир.

2017 йилнинг январь-март ойлари якунларига кўра, “Beeline”нинг Ўзбекистондаги абонентлар базаси 9,5 млн. нафарни ташкил этди. Жумладан, маълумотларни узатиш хизматидан 4,6 млн. нафар абонент фойдаланади.

2017 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, бир абонент мобил алоқа учун ўртача ойига 5,3 АҚШ долларини ташкил этди, 2016 йилнинг шу даврида ўртача 5,6 АҚШ доллари сарфланганди.

2017 йилнинг январь-март ойлари якунларига кўра, бир абонент бир ойда ўртача 537 дақиқа сарфлаган, 2016 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 548 дақиқани ташкил этганди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг