Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 24/03/2017 2017 йилда Ўзбекистон Қозоғистонга 560 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилади
2017 йилда Ўзбекистон Қозоғистонга 560 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилда Ўзбекистон Қозоғистонга 560 минг тонна ёки 410 млн. АҚШ долларилик мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг матбуот хизмати хабар берди.

Компания маълумотларига кўра, 2016 йилда Қозоғистонга умумий қиймати 307 млн. АҚШ долларидан ортиқ 482,6 минг тонна ҳажмидаги маҳсулотлар (сабзавотлар, мевалар, узум, полиз маҳсулотлари, донлар, қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари) экспорт қилинди. Бу 2015 йил билан таққослаганда 89,6 минг тоннага (123 фоиз) кўпроқ.

Шу билан бирга, жорий йилнинг январь-февраль ойларида янги ва қуритилган маҳсулот экспорти 22 078 тонна ёки 15,968 млн. АҚШ доллари, озиқ-овқат маҳсулотлари (шарбатлар, мурабболар, салқин ичимликлар, консерва маҳсулотлари) экспорти 3,35 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг хабар беришича, “Ўзагроэкспорт” компанияси томонидан Қозоғистонда 3 та савдо уйи ташкил этилган. Бугунги кунда савдо уйлари билан умумий қиймати 40 млн. АҚШ долларидан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 10 та шартнома имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг