Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 26/03/2024 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш фаолияти ўрганиб чиқилди
2017-2023 йилларда Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш фаолияти ўрганиб чиқилди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш фаолиятини ўрганди.

Техник тартибга солиш маҳсулот ва хизматларнинг хавфсизлиги, ишончлилиги, функционал мослиги ва сифатини таъминлаш орқали иқтисодий самарадорликни оширишда муҳим рол ўйнайди.

Сўнгги йилларда бу борада амалга оширилган ислоҳотлар натижасида унинг ҳуқуқий асоси мустаҳкамланди, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”, “Метрология тўғрисида”, “Стандартлаштириш тўғрисида”, “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида”ги қонунлари қабул қилинди.

“Рақамли Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасида “E-Standart”, “E-Metrologiya” ва “E-Akkreditatsiya” ахборот тизимлари ишлаб чиқилди.
19,6 мингга яқин стандарт халқаро талабларга мувофиқлаштирилди ва стандартларнинг умумий сонида уларнинг улуши 10 фоиздан 80,4 фоизга ошди.

Жорий қилинган халқаро техник регламентлар сони 5,1 баробарга (12 тадан 61 тага) ошди.

Экспорт салоҳиятини ривожлантириш мақсадида турли соҳалардаги 1261 корхонада ISO 9001 халқаро стандартига мувофиқ сифат менежменти тизимлари жорий этилди.
20,6 мингта корхонада тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиб, стандартлаштириш (5,6 минг), метрология (13,2 минг), сертификатлаштириш (1,8 минг турдаги маҳсулот) йўналишларида амалий ёрдам кўрсатилди. 640 мингдан ортиқ ўлчов асбоблари метрологик текширувдан ўтказилди.

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги синов лабораториялари модернизация қилиниб, янги ускуналар билан таъминланди, 4 та лаборатория халқаро аккредитациядан ўтказилди, 13 та янги лаборатория ташкил этилди.

“Ўзбекистон аккредитация маркази” Лабораторияларни аккредитация қилиш бўйича халқаро ташкилот (ILAC MRA) га тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида қабул қилинди, Ўзбекистонда ўтказилган синовларнинг натижалари дунёнинг 116 та мамлакатида тан олинади.

Oeko Tex, GOTS, BCSI, Sedex, Global GAP, Organic, CE ва бошқа халқаро стандартлар тўқимачилик саноатида 165 та, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида 241 та ва электротехника саноатида 61 та корхонада жорий этилди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш тизими устувор вазифа сифатида миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, шунингдек, халқаро стандартларни жорий этган корхоналар сонини 5 мингтага етказиш ҳисобига экспорт салоҳиятини оширишда кўмак беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг