Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 19/03/2024 2017-2023 йиллар оралиғида Ўзбекистонда транспорт турлари бўйича юк айланмасида қандай ўзгаришлар бўлди?
2017-2023 йиллар оралиғида Ўзбекистонда транспорт турлари бўйича юк айланмасида қандай ўзгаришлар бўлди?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йиллар оралиғида Ўзбекистонда транспорт турлари бўйича юк айланмасида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилди.

Таҳлил мазкур давр мобайнида мамлакатимизда юк ташиш айланмасида сезиларли ўсиш бўлганлигини кўрсатди. Барча транспорт турлари бўйича умумий юк айланмаси 2017-йилдаги 66,9 млрд. т-км дан 2023-йилда 76,8 млрд. т-км га ошди. Хусусан:

2017-2023 йилларда темирйўл транспортининг юк айланмаси 22,9 млрд. т-км дан 27,1 млрд. т-км га ошди.

Автомобиль транспортининг ҳиссасига тўғри келувчи юк айланмаси қарийб 1,6 баробар ошди. Агар таҳлил қилинаётган давр бошида мазкур кўрсаткич 13,6 млрд. т-км ни ташкил этган бўлса, 2023-йилга келиб 21,5 млрд. т-км га етди.

Таҳлил даври мобайнида қувур йўли орқали ташув айланмаси 30,2 млрд. т-км дан 28 млрд. т-км га камайган. 

2017-2023-йилларда ҳаво транспортининг юк айланмаси 156,9 млн. т-км дан 226,3 млн. т-км гача ошди.

Транспорт хизматлари бозори ва инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида «Ўзбекистон – 2030» Стратегиясида бир қатор тадбирлар белгиланган. Жумладан:

темирйўл, ҳаво йўллари транспортида йўловчи ва юк ташиш хизматлари тарифлари шаклланишида бозор тамойилларига ўтиш ҳамда соҳага хусусий ва хорижий

операторларни жалб қилиш;

республика ҳудуди орқали транзит юкларини ташиш ҳажмини 16 миллион тоннага етказиш;

шимолий йўналишда темирйўл орқали юк ташиш муддатларини 40 фоизга қисқартириш;

туман марказларидан қишлоқ аҳоли пунктларигача жами 5,5 минг километр цемент-бетон қопламали йўллар қуриш.

Бир сўз билан айтганда, юк айланмасининг барқарор ўсиши транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш натижасидир. Келгусида юк айланмасини янада ошириш замирида рақамлаштириш, инфратузилмаларни модернизация қилиш ва ташувчилар учун қулай шарт-шароитларни яратиш ётади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг