Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 06/02/2023 2017-2022 йилларда Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилишга қаратилган чора-тадбирлар натижаси
2017-2022 йилларда Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилишга қаратилган чора-тадбирлар натижаси

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари 2017-2022 йилларда Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар натижасини таҳлил этди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда бизнес ва инвестициялар йўлидаги турли тўсиқлар олиб ташланиб, очиқ ва қатъий сиёсат олиб борилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимиз Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки каби йирик халқаро молия институтлари ва ташкилотлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган.

Олиб борилаётган фаол ташқи сиёсат натижасида республикамизга инвестиция киритаётган мамлакатлар географияси ҳам кенгаймоқда. 2022-йилга келиб, иқтисодиётимизга инвестиция киритган мамлакатлар сони 50 дан ортди. Уларнинг орасида Россия, Хитой, Туркия, Германия,

Жанубий Корея каби мамлакатлар етакчилик қилмоқда.

Мамлакатимизга киритилаётган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 2017-йилда 3,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2022-йил якунида ушбу кўрсаткич уч баробар ортиб, 9,8 миллиард АҚШ долларига етди.

Бунинг натижасида хорижий инвестициялар ва кредитларнинг жами инвестициялардаги улуши 23,8% дан 40,5% гача ортди.

Шу билан бирга, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 2017-йилда 2,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2022-йилга келиб 3,4 баробар ошди ва 8,5 миллиард АҚШ долларига етди. Уларнинг жами инвестициялардаги улуши эса 17,7% дан 35,4% гача ошди.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони ҳам йил сайин ортиб бормоқда: 2017-йида 5,5 мингтани ташкил этган бўлса, 2022-йилга келиб, уларнинг сони 15,8 мингтага етди. Бунинг 6,4 мингтаси қўшма корхона, 9,3 мингтаси тўлиқ хорижий корхона ҳисобланади. 

Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг 30,5%и савдо, 27,5%и саноат,8,0%и қурилиш, 4,8%и қишлоқ хўжалиги, 4,1%и яшаб туриш ва овқатланиш муассасалари, 2,9%и сақлаш ва ташиш, 4,8%и алоқа ва ахборот йналишларида, 17,4%и бошқа соҳаларда фаолият юритмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг