Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Ўзбекистон 18/02/2023 2017-2022 йилларда олий таълим муассасалари сони 2,5 баробардан кўпроққа, талабалар сони эса 3 баробардан кўпроққа ошган
2017-2022 йилларда олий таълим муассасалари сони 2,5 баробардан кўпроққа, талабалар сони эса 3 баробардан кўпроққа ошган

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари 2017-2022 йилларда Ўзбекистонда олий таълимнинг ривожланиш динамикаси ва концентрация даражасини таҳлил қилди.

Маълумки, олий таълим соҳаси иқтисодиёт, инсон капитали ва инновацияларни ривожлантиришда муҳим ўрин тутади:

- умумий таълим хизматларида олий таълимнинг улуши

2017-йилда 47% ни ташкил этган бўлса, 2022-йилда бу кўрсаткич 51% га етди.

- 2017-2022 йилларда олий таълим тизимидаги профессор-ўқитувчилар сони 1,6 маротаба ошди;

- 2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларида ўқиётган хорижлик талабалар сони 2017/2018 ўқув йилидагига нисбатан 4 маротаба ошди ва 5,1 минг кишига етди;

- Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишланмаларига реал харажатлари 1,3 маротаба ўсди.

Таҳлиллиар сўнгги беш йилда олий таълим муассасалари (ОТМ) сони 2,5 баробардан кўпроққа (2017/2018 ўқув йилидаги 72 тадан 2022/2023 ўқув йилида 189 тага), талабалар сони эса 3 баробардан кўпроққа ошганини (2017/2018 ўқув йилидаги 298 минг нафардан 2022/2023 ўқув йилида 1,04 миллион нафаргача) кўрсатди.

Олий таълим хизматларини кўрсатишда олий таълим муассасалари ўртасидаги рақобат даражасини ҳисоблаш учун Херфиндал-Хиршман индекси (HHI yoki Herfindahl-Hirshman Index) қўлланилади. Индекс олий таълим муассасалари ўртасида бозор улушининг тақсимланишини тавсифлайди.

2017-2022 йилларда олий таълим муассасаларида таълим бозори концентрацияси индекси 191 дан 147 гача камайган. Бу эса олий таълим муассасалари ўртасидаги рақобатнинг жадаллашганини кўрсатади. 

Ҳудудлар бўйича олий таълим бозори концентрация индексини ҳисоблаш олий таълим хизматлари бозори ҳудудлар даражасида мўътадил концентрациялашганини кўрсатди. Бу кўрсаткич ҳудудларнинг республика бўйича талабалар сонидаги улуши асосида ҳисобланди. Олий таълимнинг ҳудудий концентрация даражаси 2017/2018 ўқув йилидаги 1745 дан 2022/2023 ўқув йилида 1525 га тушган. Бироқ, индекснинг сўнгги 2 йилда ошгани янги пайдо бўлаётган олий таълим муассасаларининг кўпроқ Тошкент шаҳрида жамланаётгани билан боғлиқ.

Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Тошкент вилоятлари ҳар 10 000 кишига тўғри келадиган талабалар зичлиги бўйича энг паст ҳудудлар сирасига киради. Бу ҳудудлар HHI индексига ҳам энг кам ҳисса қўшган. Уларда минтақавий концентрацияни камайтириш учун янги олий таълим муассасаларини жойлаштириш мақсадга мувофиқ.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг