Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 27/01/2023 2017-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижалари
2017-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижалари

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан (ПМТИ) 2017-2022 йилларда Ўзбекистонда тадбиркорлик соҳасида амалга оширилган муҳим ислоҳотлар ва уларнинг натижаси ўрганилди. 

Сўнгги олти йилда юртимизда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган 2 мингга яқин Қонун, Фармон ва Қарор қабул қилинди. Бунинг натижасида:

- тадбиркорлик соҳасида талаб этиладиган 114 турдаги лицензия ва рухсатнома бекор қилинди;

- 33 турдаги лицензия ва рухсатнома ўрнига хабардор этиш тартиби жорий этилди.

- солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди;

- солиқ текширувлари тури 13 тадан 3 тага қисқартирилди;

- қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга камайтирилди; 

- ижтимоий солиқ ставкаси 25 фоиздан 12 фоизга туширилди; 

- 3,5 минг турдаги товарлар учун импорт божхона божи ва 1,1 минг турдаги товарлар учун акциз солиғи бекор қилинди; 

- 3 мингдан зиёд турдаги товарлар учун импорт божхона божлари кескин камайтирилди.

2022-йил маълумотларига кўра, республикада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари таркибида масъулияти чекланган жамиятлар 54,2 фоизни, фермер хўжаликлари 18,1 фоизни, хусусий корхоналар 15,3 фоизни, оилавий корхоналар 9,4 фоизни, деҳқон хўжаликлари 1,9 фоизни, бошқа шаклдаги субъектлар улуши 1,1 фоизни ташкил этган.

2017-йилда тадбиркорлик субъектлари сони 283 мингдан ортиқни ташкил этган. Тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида сўнгги 6 йилда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида бу кўрсаткич 2022-йил якунига келиб, 523 мингтадан ортиб кетди ёки 2017-йилдагига нисбатан 240 мингтага ёки 1,8 маротаба ортган.

Ўзбекистонда 2022-йил якунлари бўйича ҳар 1000 кишига тўғри келадиган тадбиркорлар сони ўртача 15 нафарни ташкил этади. Бу кўрсаткич Тошкент шаҳрида 36,8 нафарни, Навоий вилоятида 21,9 нафарни, Сирдарё вилоятида 18,1 нафарни, Сурхондарё вилоятида 10,3 нафарни, Қашқадарё вилоятида 10,6 нафарни, Наманган вилоятида 11,4 нафарни таҳкил этган.

2022-йил якунига келиб, кичик ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМдаги улуши 54,9 фоизга, қурилишда 72,4 фоизга ва бандлик соҳасида 74,4 фоизга етди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг