Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 18/10/2016 2016-йилнинг 9 ойида 370 та чет эл капитали иштирокидаги янги корхоналар рўйхатга олинди
2016-йилнинг 9 ойида 370 та чет эл капитали иштирокидаги янги корхоналар рўйхатга олинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасида 2016-йил январь-сентябрь ойларида чет эл капитали иштирокида 370 та янги корхоналар рўйхатга олинди. Ушбу корхоналарнинг 258 таси Тошкент шаҳрига, 39 таси Тошкент, 15 таси Самарқанд, 13 таси Андижон, 10 таси Фарғона, 7 таси Бухоро, 5 таси Сирдарё вилояти ва 8 таси Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади.

Рўйхатга олинган янги корхоналарнинг 78 таси Хитой Халқ Республикаси, 75 таси Россия Федерацияси, 29 таси Корея Республикаси, 29 таси Буюк Британия, 24 таси Қозоғистон Республикаси, 24 таси Туркия Республикаси, 17 таси Ҳиндистон Республикаси, 11 таси эрон Ислом Республикаси, 7 таси Корея Халқ Демократик Республикаси, 6 тадан АҚШ, Германия Федератив Республикаси, Латвия ва Тожикистон Республикалари резидентлари капитали иштирокида ташкил этилди.

Чет эл капитали иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг 180 таси саноат, 64 таси савдо, 28 таси қурилиш, 15 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 12 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 6 таси ахборот ва алоқа иқтисодий фаолият турларида ташкил этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар беради.

2016-йил 1-октябрь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 4,9 мингдан ортди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг