Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 10/01/2017 2016-йили Ўзбекистонда 503 та чет эл капитали иштирокидаги янги корхоналар рўйхатга олинди
2016-йили Ўзбекистонда 503 та чет эл капитали иштирокидаги янги корхоналар рўйхатга олинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасида 2016-йилда чет эл капитали иштирокида 503 та янги корхоналар рўйхатга олинди. Ушбу корхоналарнинг 351 таси Тошкент шаҳрига, 48 таси Тошкент, 19 таси Самарқанд, 18 таси Андижон, 14 таси Фарғона, 9 таси Бухоро, 9 таси Сирдарё, 7 таси Сурхондарё, 5 таси Хоразм вилоятларига ва 10 таси Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади.

Рўйхатга олинган янги корхоналарнинг 102таси Россия Федерацияси, 95 таси Хитой Халқ Республикаси, 55 таси Корея Республикаси, 35 таси Буюк Британия, 33 таси Қозоғистон Республикаси, 31 таси Туркия Республикаси, 21 таси Ҳиндистон Республикаси, 14 таси Эрон Ислом Республикаси ва 10 таси Озарбайжон Республикаси резидентлари капитали иштирокида ташкил этилди.

Чет эл капитали иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг 237 таси саноат, 88 таси савдо, 42 таси қурилиш, 25 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 15 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги иқтисодий фаолият турларида ташкил этилган.

2017-йил 1-январь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 5 мингдан ортди, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг