Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 08/02/2016 2015 йилда Ўзбекистонда 382,4 км автомобиль йўллари участкалари қурилди
2015 йилда Ўзбекистонда 382,4 км автомобиль йўллари участкалари қурилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастурининг амалга оширилиши доирасида ўтган йилда 240 км темир йўллар участкаларини ривожлантириш, 382,4 км автомобиль йўллари участкаларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.

155,9 км Мароканд-Қарши темир йўл участкасини электрлаштириш ва Самарқанд-Қарши темир йўл линияси участкасида йўловчи поездларининг юқори тезликда ҳаракатланишини ташкил этиш ниҳоясига етказилди.

Янги Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўл линияси қуриш фаол амалга оширилмоқда: ўтган йилда Ангрен станциясидан то туннелнинг ғарбий порталигача (40 км) ва Поп станциясидан то туннелнинг шарқий порталигача (64 км) бўлган участкаларда қурилиш-монтаж ишлари ва электрлаштириш ниҳоясига етказилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг