Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Ўзбекистан (UzDaily.uz) – “Fransiya ta’mi” (GOOD / GOUT DE France) фестивали бешинчи маротаба ўтказилади. 2019-йил 20-30-март кунлари Ўзбекистонда, хусусан, Тошкент, Бухоро ва Жиззах шаҳарларида француз гастрономияси байрами нишонланади!
Дунёнинг 5 қитъасини қамраб олган «Франция таъми» халқаро гастрономия фестивали Сизни лаззатли француз таомлари оқшомида иштирок этишга таклиф қилади.
Ўзбекистон ресторанлари ва ошпазлари сизни «Франция таъми» халқаро ҳаракатида иштирок этадиган ресторанлардан бирида ўзларининг француз менюларини татиб кўришга таклиф қиладилар.
Яқин кунларда ушбу фестивалда иштирок этадиган ўзбек ресторанлари номларини эълон қилинади.
Манба: Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси расмий сайти.