Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 11/03/2019 2 ой ичида болалар иштирокида 17 та ЙТХ содир бўлди
2 ой ичида болалар иштирокида 17 та ЙТХ содир бўлди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йилнинг икки ойида болалар иштирокида 17 та йўл транспорти ҳодисаси содир этилган бўлиб, унда 17 нафар бола жароҳат олган. Тошкент шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, ўтган йили 2 ой ичида болалар иштирокидаги йўл транспорти ҳодисаси кўпроқни ташкил этган. 2018 йилнинг илк икки ойида болалар иштирокида 23 та ЙТҲ содир этилган ва унда 1 нафар бола вафот этган ва 17 нафари турли кўринишда жароҳат олган.

Тошкент шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари бу рақамлар ортида эрта сўнган ёки турли жароҳатлар олган ёш болаларнинг гулдек умри турганини эслатмоқда. Улар ҳайдовчилардан йўлда ҳушёр бўлишни ва йўл қоидаларига риоя этишни сўрамоқда.

Манба: Тошкент шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг