Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 04/04/2019 17-19-май кунлари Тошкентда МГИМО битирувчиларининг V форуми бўлиб ўтади
17-19-may kunlari Toshkentda MGIMO bitiruvchilarining V forumi bo'lib o'tadi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 3-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Маслаҳатчиси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдужаббор Абдувахитов ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (МГИМО) проректори Артём Малгин бошчилигидаги делегация билан учрашдилар.

Учрашувда МГИМО битирувчиларининг V форумида 17-19-май кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Тадбирда институтнинг собиқ талабалари – турли мамлакатлардан давлат ташкилотлари, бизнес, фан ва маданият вакиллари иштирок этади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистонда келгуси ўқув йилидан магистратута ва бакалавр дастурлари бўйича таълим олиб бориладиган МГИМО филиалининг тўлиқ фаолиятини бошлашга тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди.

Манба:ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг