Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 17/04/2019 14,73 грамм “марихуана”моддаси ушланди
14,73 gramm “marixuana”moddai ushlandi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Бухоро вилояти божхона бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда гиёҳванд моддаларининг савдосига қарши тезкор тадбир ўтказди.

Гиёҳванд моддалар “олди-сотдиси”дан фойда кўриш режаси чиппакка чиқди

Унда Қоракўл туманида яшовчи фуқаро Т.Ш шартли харидорга 400 АҚШ доллари эвазига 5 дона гугурт қутиларига жойлаштирилган қуритилган ва ўзига хос ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддаларини сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Экспертиза хулосасига кўра, олинган ашёвий далиллар “марихуана” эканлиги тасдиқланиб, унинг соф оғирлиги 14,73 граммни ташкил этди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Манба: Давлат божхона қўмитаси расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг