Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон 24/03/2019 11-13 апрель кунлари пойтахтимизда “BankExpo-2019” миллий кўргазмаси ўтказилади
11-13 апрель кунлари пойтахтимизда “BankExpo-2019” миллий кўргазмаси ўтказилади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жорий йилнинг 11-13 апрель кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “BankExpo-2019” молия-банк хизматлари, ускуналари ва технологияларининг Миллий кўргазмаси бўлиб ўтади.

Кўргазмада республикамизда фаолият юритаётган етакчи тижорат ва давлат банклари, суғурта, лизинг, инвестиция ва IT-компаниялар иштирок этади.

 Ҳар йили ўтказиладиган кенг кўламли “BankExpo-2019” кўргазмаси жорий йилнинг 11-13 апрель кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади. BankExpo – бу банк сектори, унинг тўғридан-тўғри фойдаланувчилари, молиявий институтлар ва давлат ўртасидаги мулоқот платформасидир. Кўргазма ташкилотчилари – Ўзбекистон банклар Ассоциацияси.

 – “BankExpo-2019” кўргазмаси ОАВ вакиллари учун расмий матбуот анжуманидан бошланади. Шунингдек, кўргазма ташкилотчилари, иқтисодиёт ва молия соҳалари мутахассислар ҳамда давлат муассасаларининг бошқа вакиллари иштирокидаги панелли муҳокамалар ҳам бўлиб ўтиши кутилмокда, – дейди Ўзбекистон Банклари ассоциацияси раиси Бахтиёр Ҳамидов. – “BankExpo-2019” кўргазмаси банк-молия соҳаси ва ишбилармонлик сектори вакилларининг самарали ҳамкорлик қилишлари учун хизмат қилади. Кўргазма доирасида маҳаллий ва хорижий ҳамкасблар орасида тажриба алмашиш имконини яратиб беради ва қатор самарали ечимларни ишлаб чиқишга ёрдам беради. Ушбу ечимлар, ўз навбатида, харажатларни қисқартириш ва бизнес самарадорлигини ошириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш учун шароитлар яратиш, шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётининг ижтимоий ривожланишига кўмаклашиши шубҳасиз. Хорижий компаниялар иштироки орқали маҳаллий ишбилармонлар ҳамжамияти банк-молия секторида кейсларнинг илғор тажрибаси ва амалий ечимлари, хизматларни автоматлаштириш воситалари ва замонавий банк ускуналари билан танишадилар.

Тадбирлар доирасига кўргазма экспонентларидан ташқари банк-молия сектори мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш майдончаси бўлмиш “Bank Talks” муҳокамалари, шунингдек, инвестицияларни жалб этиш ёки бизнес ҳамкорликни ривожлантириш учун хусусий лойиҳалар тақдимотини ўз ичига олган “Стартап-ташаббуслар” ҳам киради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг