Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 09/12/2021 10 декабрдан «Самарқанд» халқаро аэропорти маҳаллий ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатишни қайта тиклайди
10 декабрдан «Самарқанд» халқаро аэропорти маҳаллий ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатишни қайта тиклайди

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд аэропорти янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўриш мақсадида 20 октябрь куни ёпилган эди.  

Айни дамда узунлиги 3105 метр ва эни 60 метр бўлган учиш-қўниш йўлаги ва 24 та самолёт тўхташ жойига мўлжалланган перронни ўз ичига олган янги аэродром мажмуаси қурилиши тўлиқ якунланди. 

Аэродром мажмуаси замонавий энергия тежовчи ёруғлик сигнализация ускуналари ва ИКАОнинг иккинчи тоифасига мос келадиган қўниш тизими билан жиҳозланган. 

Аэровокзал мажмуаси қурилиши эса давом этмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг