Иқтисод16/09/20161-октябридан бошлаб электр қуввати нархи ошади
1-октябридан бошлаб электр қуввати нархи ошади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 1-октябридан бошлаб “Ўзбекэнерго” АЖ электр қуввати нархини оширади. Бу ҳақда компания хабарида маълум қилинган.
“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятидан хабар беришларича, 1 кВт/соат электр қувватининг нархи 182 сўмдан 191 сўмгача ошади. Ўсиш 4,9 фоизни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалги нархларнинг ошиши жорий йилнинг апрель ойида бўлганди.