Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 27/07/2016 1-август куни Тошкентдаги айрим кўчаларда ҳаракат чекланади
1-август куни Тошкентдаги айрим кўчаларда ҳаракат чекланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2016-йилнинг 1-август куни пойтахтимиздаги олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари ўтказилиши муносабати билан соат 06:00 дан то тест синовлари тадбири тугагунига қадар қуйидаги кўчалар бўйлаб барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланишини маълум қилади.

Олмазор туманида:

- Университет кўчаси бўйлаб Форобий кўчасидан Талабалар кўчасига қадар;

- Шифокор 1-тор кўчаси бўйлаб Шифокор кўчасидан ТХАЙга қадар;

Мирзо Улуғбек туманида:

- Қори Ниёзий кўчаси бўйлаб Ниёзбек йўли кўчасидан Осиё кўчасига қадар;

Шайхонтоҳур туманида:

Пахтакор кўчаси бўйлаб;

Учтепа туманида:

- Заковат кўчаси бўйлаб Уйғур кўчасидан Мерганча 4-тор кўчасига қадар;

Яккасарой туманида:

- Шоҳжаҳон кўчаси бўйлаб Аския кўчасидан Имом-ат-Термизий кўчасига қадар;

- Шота Руставели кўчасидан Братислава кўчаси бўйлаб Юсуф Хос Ҳожиб кўчасига қадар;

- Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси бўйлаб Братислава кўчасидан Боғтепа кўчасига қадар;

Миробод туманида:

Шаҳрисабз кўчасининг Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасига қадар.

Шуни таъкидлаш лозимки, тест синовлари бўлиб ўтадиган бошқа жойларда ҳам вазият тақозо этганда, транспорт ҳаракати вақтинча чекланиши мумкин, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг