Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимининг жорий этилиши мамлакатда 2019 йилнинг 1 апрелидан бошланади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг “2018 йил 22 октябрдаги 847-сонли «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тизимининг оператори сифатида «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» Давлат унитар корхонаси белгиланган бўлиб, мазкур корхона негизида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизими ўрнатилди. Мазкур тизим Ўзбекистон Республикасининг барча GSM-операторлари тармоқларига уланган бўлиб, улар ўртасида «онлайн» режимида ўзаро маълумот алмашиш имконини беради. Шунингдек, мазкур тизим импорт қилинадиган мобил қурилмаларнинг регистратори вазифасини бажаради.
1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон GSM-операторлари тармоқларида фойдаланиладиган барча мобил қурилмаларнинг автоматик тарзда рўйхатга олиш амалга оширилади.
Қурилмани автоматик рўйхатдан ўтказганлик учун ҳақ олинмайди.
Маҳаллий GSM-операторлар тармоғида ўзининг мобил қурилмасидан фойдаланаётган абонентлардан уларга тегишли қурилмани рўйхатдан ўтказиш учун ҳеч қандай ҳаракатлар талаб этилмайди – рўйхатга олиш ҳаракатлари тизим оператори ва алоқа операторлари томонидан амалга оширилади.
Ҳисобга олиш ва қурилмани рўйхатдан ўтказиш тизими қуйидагилардан фойдаланишни чеклашга имкон беради:
1) контрафакт қурилмаларни – яъни IMEI-коди қурилманинг ҳақиқий моделига мувофиқ келмайдиган қурилмани,
2) ўғирланганлик ёки йўқотганлик сабабидан «қора рўйхат»га кириб қолган қурилмани,
3) божхона назоратидан ўтмаган қурилмаларни.
Телефон сотиб олишдан аввал қурилма IMEI-коди мақомини тўғрилигини – UZIMEI.UZ тизимининг расмий сайтида текшириб олиш тавсия этилади.
Ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизими, шунингдек, GSMA ассоциацияси билан ахборот алмашинувини ўрнатишга, қолаверса, ўғирланган ёки йўқолган абонент қурилмалари рўйхати алмашинувини йўлга қўйиш имконини беради.
Ҳозирги пайтда GSMA базасига 43 мамлакатнинг 118 та мобил оператори уланган. Бельгия, Чили, Коста-Рика, Кипр, Дания, Финляндия, Франция, Германия, Гана, Венгрия, Ирландия, Италия, Малта, Норвегия, Португалия, ЖАР, Швеция, Буюк Британия, Венесуэла шулар жумласидандир. GSMA билан ахборот алмашинуви бошқа мамлакатлар ҳудудида ўғирланган ёки йўқолган қурилмаларни ишлатишни чеклаш имконини беради. Айни пайтда, Ўзбекистон ҳудудида ва аксинча GSMA'га аъзо компаниялар тармоқларида Ўзбекистон Республикасининг «қора рўйхати»га киритилган қурилмаларни ишлатишнинг имкони бўлмайди.
Мобил терминалларни ҳисобга олиш назорати тизими қуйидагиларга имкон беради:
Бу маълумотлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан ўтказилган «Республикамиз ҳудудларида мобил алоқа тармоқларини кенгайтириш ва мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида» матбуот анжумани маълум қилинди.
Манба: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги расмий сайти.