«ТОМЧИ» мобил иловаси фойдаланувчиларга сувни тежашнинг ҳам анъанавий, ҳам иннавацион технологиялари ҳақидаги маълумотларни тақдим этади. Ундан томчилатиб суғориш, ёмғирлатиб суғориш қурилмалари, пленка ёки гидрогел қўллаб суғориш ва суғоришнинг бошқа усуллар ҳақида маълумотлар олиш мумкин. Иловада бу технологияларнинг маҳаллий бозорлардаги нархи, ишлаб чиқарувчилари ҳақидаги (дарвоқе, бу жуда муҳум хисобланади), шунингдек шу каби жуда кўп фойдали маълумотлар бор.
11/04/2019Батафсил
«Qr-book» электрон китоб жавони орқали талабалар профессор-ўқитувчилар томонидан тавсия этилган ўқув қўлланма ва дарсликлардан фойдаланиш учун ўз смартфони орқали китобларни электрон нусхасини «QR-kod» орқали юклаб олиб фойдаланишлари мумкин.
02/04/2019Батафсил
2019-2020 йиллар давомида ана шундай марказлардан 12 та ташкил этилади ва бу марказларда 11 мингдан зиёд хоразмлик ёшлар ўқитилади, 1061 та мактабгача таълим, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасалари юқори тезликдаги интернет тармоғига уланади, мазкур мақсадлар учун қарийб 111 млрд. сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.
02/04/2019Батафсил
Марказда электрон тижорат ва дастурлаш бепул ўргатилади, ахборот технологиялари соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланиш бўйича инновацион кўникмалар берилади, “стартап” лойиҳаларга ёрдам кўрсатилади.
31/03/2019Батафсил
Мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тизимининг оператори сифатида «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» Давлат унитар корхонаси белгиланган бўлиб, мазкур корхона негизида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизими ўрнатилди. Мазкур тизим Ўзбекистон Республикасининг барча GSM-операторлари тармоқларига уланган бўлиб, улар ўртасида «онлайн» режимида ўзаро маълумот алмашиш имконини беради. Шунингдек, мазкур тизим импорт қилинадиган мобил қурилмаларнинг регистратори вазифасини бажаради.
30/03/2019Батафсил
Энди мамлакат аҳолиси маълумот, видео ва расмларни ҳам бутун интернет, ҳам фақатгина Tas-ix тармоғи бўйича излашлари мумкин.
29/03/2019Батафсил
Компания электрон ҳукумат, рақамли тиббиёт (e-health), электрон савдо технологияларини юртимизга жорий этиш, коммунал ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, солиқ тизими ва бошқа соҳаларга ахборот технологияларини татбиқ этиш мақсадида.
28/03/2019Батафсил
Одноклассники – ижобий ижтимоий тармоқ бўлиб, бу фотосуратларга қўйиладиган баҳолар билан ҳам тасдиқланади. Фотосуратларга “Беш” баҳолари 88 фоиз ҳолатларда қўйилади, энг кўп баҳолар сонига эга фойдаланувчи эса миллиондан ортиқ “5” баҳоларини олган. Бир фотосуратга бир ойда ўртача 12 та баҳо қўйилади.
27/03/2019Батафсил
Музокаралар натижасига кўра, “London TechWeek 2019”да маҳаллий IТ-компанияларининг иштироки ҳамда унда республикамизни тақдим этиш, Британия инновациялар агентлиги очиқ фонди маблағларини жалб қилиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети “стартап-лойиҳалари”ни Буюк Британиянинг қўллаб-қувватлаш дастурларида иштироки, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича маҳаллий кадрларнинг ўқишларини ташкил этиш борасида Алан Тюринг институти билан яқин муносабатлар ўрнатиш масалалари юзасидан келишувларга эришилди.
25/03/2019Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Корея Республикаси Давлат бошқаруви ва хавфсизлиги вазирлиги ўртасида ўзаро илғор тажрибаларни алмашиш, қўшма тадқиқотлар, корпоратив ҳамкорликни олиб бориш ва Ўзбекистонда Маълумотлар марказини ташкил этишда техник кўмак кўрсатишни ўз ичига олган ўзаро англашув меморандум имзоланди.
20/03/2019Батафсил
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |