Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 11 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайган
12/03/2024 14:45
Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 11 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайган
12/03/2024 14:45
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг март ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.
Мониторинг натижалари 11 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*. Шундай қилиб, карамнинг нархи 31,4 фоиз, бодрингнинг нархи 19,8 фоиз, кунгабоқар ёғининг нархи 9,7 фоиз, мол гўштининг (филе) нархи 8,3 фоиз пасайган.
4 номдаги маҳсулотларнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган. Булар:
гуруч, макарон, банан ва шакар.
6 номдаги маҳсулотлар нархи ошган. Нархининг ошиши бўйича лавлаги етакчи бўлди. Бу эса мавсумий омил билан боғлиқ.
*таҳлил 6-март ва 8-феврал кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.
27/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |