Абдулазиз Камилов ИҲТ Бош котиби билан учрашди
30/07/2016 15:33
Абдулазиз Камилов ИҲТ Бош котиби билан учрашди
30/07/2016 15:33
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 28-июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Маданий билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 43-сессияси дастури, кун тартиби ва бошқа амалий масалалари юзасидан фикр алмашилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
ИҲТ Бош котиби Ташқи ишлар вазирлари кенгашига тайёргарлик кўриш борасида Ўзбекистон томонидан амалга ошираётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.
26/07/2024Батафсил
26/07/2024Батафсил
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |