logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Alibaba корпорацияси Наманганда минтақавий марказини очади

Alibaba корпорацияси Наманганда минтақавий марказини очади

10/08/2023 09:01

Наманган вилояти ҳокими дунёнинг йирик электрон-онлайн савдо гиганти Хитойнинг Alibaba корпорацияси вице-президенти Крис Чжоу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Вилоят раҳбари бу ҳамкорлик ҳар икки томон учун манфаатли эканини таъкидлаб, маҳаллий ҳокимият томонидан керакли барча кўмак берилишини таъкидлади.

«Наманган уч республиканинг етти вилояти жойлашган, 12 миллион аҳоли яшовчи водийнинг қулай нуқтасидадир. Малакали кадрларимиз, замонавий кўникмаларга эга мутахассисларимиз мавжуд. IT-Park ушбу лойиҳани амалга ошириш учун қулай жой», - деди Шавкатжон Абдураззоқов.

Alibaba корпорацияси вице-президенти Крис Чжоу Наманганга бежизга келишмаганини таъкидлаб, «Текстиль, саноат, АйТи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш учун Наманган минтақавий марказ бўлади», - дея таъкидлади.

Учрашувдан сўнг вилоят раҳбари меҳмонларни минтақавий марказ учун тавсия этилган IT-Park Наманган филиалидаги бино-иншоотлар билан таништирди.

 

Охирги янгиликлар

Японияда Марказий Осиё давлатлари энергетика вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

27/09/2023Батафсил

ФАО Ўзбекистонда чигирткага қарши курашишни яхшилаш учун махсус ускуналар топширди

26/09/2023Батафсил

Темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

25/09/2023Батафсил

МБ валюта курслари 22/09/2023

$ 1 12190.01 +0.098%
€ 1 12987.24 -0.314%
₽ 1 126.91 +0.674%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+